Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2017 18:34 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда саккизта медални қўлга киритди

Қирғизистонда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда боксчиларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, саккизта медални қўлга киритди.

91 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Ёрмуҳамедов дастлаб қирғизистонлик Жаксилик Кузалиев, ярим финалда хитойлик Чен Юнфа, финалда мезбонларнинг яна бир вакили Сергей Паренкони енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Вазни 75 килограммлик чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашган Козимбек Мардонов қозоғистонлик Темирлан Раимқулов, хитойлик Молла Туохетикионг, қирғизистонлик Азамат Канибек ва Илёс Акматалиевни мағлубиятга учратди ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Турнирда Рустамжон Исмоилов кумуш, Нодир Мирзаҳмедов, Улуғбек Комилов, Алиёр Норалиев, Одил Арслонов, Ҳасанхон Баротов бронза медали билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 959






Все о погоде - Pogoda.uz