Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 12:45 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз халқаро турнирда муваффақият қозонмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қозоғистонда ўтказилаётган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Дунёнинг ўнга яқин давлатидан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этаётган мусобақада 91 килограмм вазн тоифасида Жамшидбек Муҳаммадалиев қозоғистонлик рақиби Ботирхон Ўразбековдан устун келиб, ярим финалга чиқди.

64 килограмм вазн тоифасида беллашаётган Асадбек Шодибоев қозоғистонлик рақиблари Биржан Букейхонов ҳамда Мурат Турманбетовни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмаси учун жанг қиладиган бўлди. Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Зоиржон Жуманазаров мезбон боксчилар Абай Туралиев, Маргулан Рамазонни енгди ва ярим финал баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 440






Все о погоде - Pogoda.uz