Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 11:47 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз "Қирол кубоги – 2017" халқаро турнирини муваффақиятли бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган "Қирол кубоги – 2017" халқаро турнирини муваффақиятли бошлади.

Дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга кўтарилмоқда.

"Қирол кубоги – 2017" турнирининг дастлабки баҳсида Жасур Латипов непаллик Прем Чаудхарини, Шаҳрам Ғиёсов мўғулистонлик Бямба Тушинбатни, Исроил Мадримов таиландлик Ютхапонг Скадонни мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди. Мусобақада иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов беллашувларга иккинчи босқичдан қўшилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 648






Все о погоде - Pogoda.uz