Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 17:54 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз чемпионатни ғалаба билан бошлади

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида боксчиларимиз дастлабки жангларини ўтказди.

Чемпионатда 52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Жасурбек Латипов покистонлик Саид Асифни, вазни 64 килограмм бўлган Иқболжон Холдоров эса ҳиндистонлик Ашишни мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

56 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев туркманистонлик Шодликмурод Муродовни дастлабки раундда техник нокаутга учратди.

– Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимдан хурсандмиз, – дейди М.Аҳмадалиев. – Мазкур мусобақага мураббийларимиз қўл остида узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз чемпионатда муваффақиятли иштирок этиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олишдир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 511






Все о погоде - Pogoda.uz