ЎзА Ўзбек

06.06.2018 12:21 Чоп этиш версияси

БОКС: Бошланишида иккита жанг ва иккита ғалаба

БОКС: Бошланишида иккита жанг ва иккита ғалаба
Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бокс бўйича мамлакат президенти соврини учун VI халқаро турнир старт олганлиги ва унда терма жамоамизнинг 16 нафарли кучли боксчилари ҳам иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Халқаро турнирда 15 та давлат – АҚШ, Россия, Туркия, Швеция, Беларусь, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Таиланд, Мўғилистон, Филиппин, шунингдек, Марказий Осиёдан Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан жами 162 нафар боксчи иштирок этмоқда. Шулардан 124 нафари эркак ва 38 нафари хотин-қиз. Эркаклар 10та вазн тоифасида беллашаётган бўлса, аёллар тўрт вазнда ғолиблик учун куч синашмоқда.

Кеча, мусобақанинг илк кунида икки боксчимиз рингга кўтарилди. Алиёр Норалиев (64 кг.) тожикистонлик Оятулло Якубовни 5:0 ҳисобида енган бўлса, Маҳмуд Ғаипов (69 кг.) ҳиндистонлик Динешни шу ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бугун, иккинчи кунги беллашувларда уч нафар ҳамюртимиз жанг ўтказади. Аёллар ўртасида 51 кг. вазнда Турсуной Раҳимова таиландлик Ваннапром Татхипга қарши, эркаклар қарама-қаршиликларида Шунқор Абдурасулов (60 кг.) қозоғистонлик С.Толтаевга, Исроил Мадримов эса яна бир мезбон А.Талешга қарши рингга кўтарилади.

Ойбек Юнусов

ЎзА
5 444