Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 12:17 Чоп этиш версияси

Бешкураш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Бешкураш мусобақаси ғолиблари аниқланди Пойтахтимизда замонавий бешкураш бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз замонавий бешкураш федерацияси томонидан мазкур спорт турини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган чемпионатда йигирмадан зиёд спортчи ғолиблик учун рақобатлашди.

От спорти, қиличбозлик, ўқ отиш, сузиш ва югуриш бўйича ўтказилган мусобақада Руслан Прохоров олтин медални қўлга киритган бўлса, Руслан Маматқулов кумуш ва Елизавета Каражан бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 919






Все о погоде - Pogoda.uz