Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2018 16:01 Чоп этиш версияси

Баскетболчилар мамлакат чемпионатида баҳслашди

Баскетболчилар мамлакат чемпионатида баҳслашди Навоий шаҳрида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки тур баҳслари якунланди.

Чемпионатда 11 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бордилар. 

"А" гуруҳида ТШВСМ (Тошкент), "Сўғдиёна" (Навоий), "Электроаппарат" (Тошкент), СКМО (Тошкент), "Жайҳун" (Нукус) жамоалари ўзаро куч синашди.

Бу гуруҳда Мудофаа вазирлигининг СКМО жамоаси ўтказилган тўрт ўйиннинг барчасида зафар қучди ва саккиз очко билан биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек етти очко тўплаган "Электроаппарат" клуби шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, олти очко билан "Сўғдиёна" жамоаси гуруҳда учинчи бўлди.

"B" гуруҳида олти жамоа – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, "Бухоро", "Наманган", "Гулистон" (Сирдарё), "Сурхон" (Сурхондарё) ва "Фарғона" жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Унда "Бухоро" жамоасига ҳеч бир жамоа тўсқинлик қила олмади ва ўн очко билан гуруҳ ғолибига айланди. Иккинчи ўринни тўққиз очко тўплаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эгаллади. Куч учликни саккиз очко билан "Фарғона" якунлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 390