Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 08:40 Чоп этиш версияси

Аёллар спартакиадаси

Аёллар спартакиадаси Фарғонада Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган аёллар спартакиадаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан келган иштирокчилар енгил атлетика, волейбол, стол тенниси, сузиш каби спорт турлари бўйича баҳслашди.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аёл мураббиялар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Зеро, хотин-қизларни спортга жалб этиш нафақат улар саломатлигида, балки келажакда фарзандлари соғлом бўлиб туғилиши ва улғайишида муҳим аҳамиятга эга.

5.JPG

Аёллар спартакиадаси, "Гимнастика барча учун", "Нафосат олами" аёллар спорт фестиваллари уй бекалари, корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган аёлларнинг спортга бўлган қизиқишини оширмоқда.

4.JPG

Танлов якунларига кўра, мусобақада спортнинг волейбол тури бўйича умумжамоа ҳисобида Қўштепа тумани, стретбол турида эса Марғилон шаҳри жамоалари биринчи ўринни қўлга киритди. Сузиш бўйича 18-30 ёшлилар ўртасида Ўғилой Тешабоева ва 30-50 ёшлилар ўртасида Шаҳноза Мамажонова пешқадам бўлди. Шунингдек, енгил атлетика бўйича 18-30 ёшлилар ўртасида Мавлуда Салимова ва 30-50 ёшлилар ўртасида Ҳавасхон Эргашева ғолиб бўлган бўлса, стол тенниси турида Марҳабохон Муродова ғалаба қозонди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
13 041