Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 16:06 Чоп этиш версияси

Ҳаваскор футболчилар ўртасида мусобақа ўтказилди

Пойтахтимизда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб паралимпия спортчилари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси, Кўзи ожизлар жамияти, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган турнирда 8 жамоа баҳслашди.

Мусобақада “Сувсоз” жамоаси ғолиб чиқди. Иккинчи ўрин “DIMAX” жамоасига насиб қилди, “Мастер деликатесов” жамоаси эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 673






Все о погоде - Pogoda.uz