Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 17:59 Чоп этиш версияси

Атлетларимиз совриндорлар қаторида

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мамлакатимиз ёш спортчилари учун муваффақиятли ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан 400 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар билан бирга, 2018 йили Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпиадасига лицензияларни қўлга киритиш учун баҳслашмоқда. Мусобақа регламентига кўра, жаҳон чемпионатида 1-7 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2+2 кўринишида лицензияга эга бўлади. Яъни, умумжамоа ҳисобида кучли еттиликка кирган давлатлар учун 2 ўғил болалар ва 2 қизлар учун ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси ажратилади. 8-17 ўринларни банд этган терма жамоаларга эса 1+1 кўринишида йўлланма тақсимланади.

Жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасидаги вазни 58 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида қатнашган Кумушхон Файзуллаева штангани силтаб кўтаришда 106 килограмм натижа билан кумуш, иккикураш якунига кўра, 185 килограмм натижа билан бронза медални қўлга киритди. Унинг даст кўтаришдаги натижаси 79 килограмм.

Вазни 75 килограммгача бўлган атлетлар ўртасида Гулноза Аҳмадова ўз маҳоратини намойиш қилди. Иқтидорли спортчимиз штангани даст кўтаришда 89 килограмм, силтаб кўтаришда 108 килограмм, иккикурашда 197 килограмм натижа билан битта бронза ва иккита кумуш медалга сазовор бўлди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
2 787






Все о погоде - Pogoda.uz