Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2017 13:08 Чоп этиш версияси

Қаршида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатда дастлабки ғолиблар аниқланди

Қарши шаҳрида миллий кураш бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида дастлабки ғолиблар номи аниқланди.

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтаётган мамлакат чемпионатида 60 килограммлик полвонлар ўртасида сурхондарёлик Искандар Ҳакимжонов, 66 килограмм вазн тоифасида бухоролик Шаҳрам Аҳадов олтин медални қўлга киритди.

Хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда сурхондарёлик Моҳинур Мўминова, Гулнора Сулаймонова, хоразмлик Дилдора Шерметова, самарқандлик Гулноза Зиёева ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Мусобақа давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 789






Все о погоде - Pogoda.uz