ЎзА Ўзбек

13.05.2019 23:42 Чоп этиш версияси

Армия қўл жанги бўйича кучлилар сараланди

Армия қўл жанги бўйича кучлилар сараланди

Мудофаа вазирлиги спорт клубида армия қўл жанги бўйича Очиқ саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда барча ҳарбий округлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, шунингдек, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларидан жами 138 нафар ҳарбий спортчи 13та жамоа таркибида ўзаро беллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент ҳарбий округи жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин Марказий ҳарбий округ спортчиларига насиб этди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлди.

VF5A9541 (2).jpg

Мусобақа ғолиблари:

• Рамазон Темиров — Тошкент ҳарбий округи (-60 кг);
• Элёр Ғофуров — Тошкент ҳарбий округи (-65 кг);
• Беҳруз Акбаров — Тошкент ҳарбий округи (-70 кг);
• Ҳусниддин Мамажонов — Марказий ҳарбий округ (-80 кг);
• Бекзод Нурматов — Қуролли Кучлар академияси курсанти (-85 кг);
• Шерали Муҳаммадаминов — Тошкент ҳарбий округи (-90 кг);
• Улуғбек Каримов — Марказий ҳарбий округ (+90 кг).

Мусобақа ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, МДҲга аъзо мамлакатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида ўтказиладиган армия қўл жанги бўйича чемпионатга йўлланмани қўлга киритди.

Таъкидлаш керак, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида Тошкентда ўтказилган армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди. Бу йилги халқаро даражадаги мусобақа Қозоғистонда ўтказилиши кутилмоқда.

VF5A9545 (2).jpg

VF5A9560 (2).jpg

ЎзА
4 312