ЎзА Ўзбек

05.03.2018 10:34 Чоп этиш версияси

Андижонлик гандболчи қизлар ғолиб бўлди

Андижон олимпия захиралари коллежида қизлар ўртасида қўл тўпи бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида қизлар ўртасида ўтказилган мамлакат очиқ чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган жами 15 жамоа ғолиблик учун баҳслашди.

Якуний натижаларга кўра, барча рақибларидан устун келган андижонлик гандболчи қизлар биринчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақаларни уюшқоқлик билан ўтказган Тошкент вилояти жамоаси иккинчи, бир хил очко жамғарган Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятлари жамоалари учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
7 945