Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 12:24 Чоп этиш версияси

Андижонда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Андижон шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда 250 га яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

60, 200, 400, 800 метр масофага югуриш баҳсларида Жавоҳир Нориев, Руслан Махсумов, Санъатжон Тўйбоев, Сирожиддин Турдиев, Ольга Цмейрек, Фарида Солиева, Динора Очилова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, 1500 ва 3000 метр масофада Ойбек Маматкомилов ва Маржона Баратова барча рақибларини ортда қолдирди. 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Ислом Абдумўминов ва Камилла Мирсолиевага тенг келадигани топилмади.

Узунлик, баландлик ва уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Жавоҳир Нориев, Даниил Карл, Дониёр Қўчқоров, Камола Саидова, Ольга Шлентова олтин медални қўлга киритди.

Олтикураш баҳсларида Элдор Намозбоев 3698 очко тўплаб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллаган бўлса, бешкурашда Роксана Худоёрова 3300 очко билан биринчи бўлди. Ядро улоқтириш бўйича куч синашган ёш атлетлар ўртасида Рашид Содиқов, Зебинисо Камолиддинова ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
800






Все о погоде - Pogoda.uz