Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 19:24 Чоп этиш версияси

Андижон тумани жамоаси кубок соҳиби

Андижонда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ЎзЛиДеП кубоги учун футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилган мусобақада партия электорати вакилларидан тузилган 16 жамоа иштирок этди.

Мусобақада Андижон тумани жамоаси ЎзЛиДеП кубогини қўлга киритди. Иккинчи ўринга Шаҳрихон, учинчи ўринга Олтинкўл туманлари жамоалари сазовор бўлди.

– Бундай турнирлар биз, ёшларни спорт билан доимий шуғулланиб туришга ундаш билан бирга, ўзаро фикр алмашиш, келгусида фаолиятимизни янада самарали ташкил этишга хизмат қилади, – дейди Шаҳрихон тумани жамоаси аъзоси Шоҳрух Акбаров. – Ғолиб бўлишимиз ҳам мумкин эди, озгина омад етишмади. Энг муҳими, жойларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга оз бўлса-да, ҳисса қўшганимиздан хурсандмиз.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 415






Все о погоде - Pogoda.uz