ЎзА Ўзбек

08.08.2018 15:42 Чоп этиш версияси

АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШИШ: Спортчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этишади

АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШИШ: Спортчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Бугун Чехиянинг Речице шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Дунёнинг 58 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар қаторида ўзбекистонликлар ҳам совринли ўринлар учун баҳсга киришди.

Спортнинг ушбу тури бўйича энг муҳим саналган мазкур мусобақада юртимиз шарафини Толиб Исабоев устозлигида Давржон Давронов ва Евгений Агофоновлар ҳимоя қилишади. 

Эътиборли жиҳати, айнан шу спортчиларимиз октябрь ойида ҳам Аргентинада бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида юрт шаъни учун курашга киришади.

Баҳслар 13 августга қадар давом этади.

О. Юнусов, ЎзА
9 681