Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 11:04 Чоп этиш версияси

AIBA сўровномаси: Шаҳрам Ғиёсов дунёнинг энг яхши боксчиси

6 (3).jpgГерманиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 69 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов мухлислар томонидан дунё биринчилиги мусобақасининг энг яхши боксчиси, деб эътироф этилди.

Халқаро ҳаваксор боксчилар ассоцияцияси – AIBA нинг “Тwitter” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада ўзбек ўғлони Шаҳрам Ғиёсов энг кўп овоз тўплаб, украиналик Олександр Хижняк ва кубалик Хулио Сезар Ла Крузни катта фарқ билан ортда қолдирди.

Шаҳрам Ғиёсов ўзига хос жанг услуби, тезкор ва аниқ зарбалари, метин ҳимояси, жангларни шижоат билан ўтказиши билан мухлису мутахассисларнинг олқишига сазовор бўлди. Унинг Олимпиададаги жанглари, Осиё чемпионатидаги ишончли ғалабаси ва жаҳон чемпионатидаги маҳорати ва ғалабага чанқоқлиги барчанинг эсида қолди.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 650






Все о погоде - Pogoda.uz