Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 12:13 Чоп этиш версияси

“AGMK” жамоаси муваффақият қозонди

“AGMK” жамоаси муваффақият қозонди Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида гандбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида “AGMK” жамоаси муваффақият қозонди.

Мусобақада Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон ва Ҳиндистон жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “AGMK” жамоаси Қозоғистоннинг “ILE” клуби билан 36:36 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳиндистоннинг “India” жамоасини 45:27, “Uzbechka” клубини 44:27, Қозоғистоннинг “Almaty” жамоасини 23:22 ва Эроннинг “Larestan” клубини 30:20 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа “AGMK” жамоаси гуруҳда 9 очко билан биринчи поғонадан жой олган бўлса, “ILE” ҳамда “Almaty” клублари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
7 954






Все о погоде - Pogoda.uz