ЎзА Ўзбек

07.02.2018 23:55 Чоп этиш версияси

Аарон Рэмзи “Арсенал”дан нега кетмоқчи?

ramsey1.jpgЛондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи жамоадан кетиши мумкин.

Бунга сабаб, германиялик Месут Ўзил “Арсенал” билан амалдаги шартномасини узайтириб, ҳафтасига 350 минг фунт оладиган бўлди. Бу келишувдан сўнг уэльслик Рэмзи ҳам жамоа раҳбариятига Ўзил каби маош олишни сўраган. Агарда унинг бу талаби қондирилмаса, клуб билан шартномани ўзайтирмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Рэмзининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Унга кўра, у ҳафтасига 110 минг фунт маош олади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
13 779