ЎзА Ўзбек

14.01.2018 23:23 Чоп этиш версияси

АҚШ жаҳон чемпиони

10_USA_Canada_Gold_Wippert_medium.jpeg


Россияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Чемпионатнинг финал учрашувида америкалик қизлар Швеция ёшлар терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 9:3 ҳисобида ғалаба қозонди.  Шунингдек, бронза медаль учун ўтган ўйинда Канада ёшлар терма жамоаси Россия термасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа жаҳон чемпионатида АҚШ олтин, Швеция кумуш ҳамда Канада терма жамоаси бронза медални қўлга киритди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
12 495