ЎзА Ўзбек

08.03.2018 17:38 Чоп этиш версияси

9 март куни "Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг расмий машғулотлари ўтказилади. Унинг 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлига 2-тури доирасида “Пахтакор” клубини қабул қилади.

“Бунёдкор” – “Пахтакор” баҳси 10 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:30 да бошланади.

Эртага, 9 март куни ҳар иккала жамоа “Бунёдкор” стадионида ўзининг расмий машғулотини ўтказади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” соат 11:00 да, Шота Арвеладзе устозлигидаги “Пахтакор” вакиллари эса 17:00 да расмий машғулотларини бошлайди.

Ҳар иккала машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади. Шунингдек, машғулот олдидан журналистлар ўйин арафасидаги ўзларини қизиқтирган саволлари билан жамоа аъзоларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

ЎзА
9 533