Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.12.2017 18:31 Чоп этиш версияси

10 олтин медалга сазовор бўлган терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия ва Қозоғистонда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашди.

Россиядаги халқаро турнирда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Украинадан келган боксчилар ўн вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Нуфузли турнирда боксчиларимиздан Аҳмаджон Аҳмедов, Кобланбай Тўрабоев, Фарҳод Эшмуҳамедов, Руслан Абдуллаев, Асадбек Абдураимов, Фаррухбек Ҳасанов, Логин Петров, Нурислом Исомилов, Жаҳонгир Зокиров, Шоҳжаҳон Абдуллаев олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Н.Исмоилов мусобақанинг энг яхши боксчиси, дея тан олинди. Мусобақда 10 олтин медалга сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон боксчилари ўн вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилди.

Жамшид Худойберганов, Иқболжон Муродов ва Темур Атабоев мусобақа ғолиби бўлди. Асадбек Шодибоев ва Наво Тамазов кумуш медалга сазовор бўлди, Темурбек Деҳқонов бронза медални қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 531