Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 18:19 Чоп этиш версияси

Қўл жанги: спортчиларимиз 5 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди

ШАХМАТ. Қозоғистонда классик шахмат бўйича халқаро турнирда дунёнинг ўнга яқин давлатидан келган юздан ортиқ шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақада 16 ёшли шахматчилар ўртасидаги баҳсларда вакилларимиздан Шамсиддин Воҳидов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Далер Воҳидов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

* * *

БОКС. 1999-2000 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Олмалиқ шаҳрида мамлакатимиз чемпионати ўтказилди.

Унда Абдумалик Ҳалоқов, Муҳибилло Турсунов, Сардорбек Ғаниев, Жаҳонгир Раҳмонов, Фарҳод Неъматов, Ражаббой Отаназаров, Абдукарим Фармонов, Абдулазиз Муҳаммадаминов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди.

* * *

ҚЎЛ ЖАНГИ. Ўзбекистон терма жамоаси Венгрияда қўл жанги бўйича катталар ўртасида ўтказилган Европа очиқ чемпионатида 5 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.

20 га яқин давлатдан келган 200 спортчи иштирок этган мусобақада Олим Нормуродов, Муҳиддин Мамажонов, Жаҳонгир Жумаев, Ҳасан Бозоров, Жамшид Раҳмоналиев олтин, Ботир Хўжабеков эса кумуш медаль соҳиби бўлди.

* * *

ТЕННИС. Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида теннисчимиз Ясмина Каримжонова россиялик Екатерина Никифорова ва Ирина Шетининани мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Спортчимиз Одил Каримов жуфтлик баҳсларида канадалик Глеб Блекер билан бирга финал учрашувида мусобақанинг бош соврини учун россиялик теннисчилар Александр Бинда ва Даниил Спасибога қарши кортга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 216






Все о погоде - Pogoda.uz