Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.11.2017 18:13 Чоп этиш версияси

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди Зулфия номидаги Давлат мукофоти истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу мукофот таъсис этилганидан буён унга сазовор бўлган сирдарёлик 18 қиз илм-фан, маданият, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларида самарали меҳнат қилмоқда.

1 (1).JPG

– Танловнинг нуфузи ҳам, иштирокчилар сони ҳам йилдан-йилга ортмоқда, – дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова. – Ўтган йили танловнинг биринчи босқичида 2 минг 500 нафар иқтидорли қиз иштирок этган бўлса, бу йил 4 минг 600 қиз ғолиблик учун баҳслашди. Бугунги танлов қизларнинг илмий изланишлари, таълимдаги муваффақиятлари, мамлакат ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида эришган ютуқларининг ўзига хос тақдимоти ҳам бўлди.

6.JPG

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 65 қиз адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият йўналишларида ўз маҳоратини яна бир бор синовдан ўтказди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши натижага эришган қиз танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
2 371






Все о погоде - Pogoda.uz