Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.02.2018 17:30 Чоп этиш версияси

Журналистлар шахмат мусобақасида баҳслашди

"Нуроний" жамғармаси республика Бошқаруви ҳузурида "Фаол фахрий ижодкорлар" жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

"Фаол фахрий ижодкорлар" жамоатчилик кенгашини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – фахрийларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши, катта авлоднинг жамият, оилалар, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини хурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш орқали ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишдир.

Шунингдек, мазкур тадбир давомида журналистлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада кўплаб устоз ижодкорлар ўзаро рақобатлашди. Турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашуви Асрор Мўминов ва Хуршид Дўстмуҳаммад ўртасида ўтказилди. Ушбу баҳсда Асрор Мўминов ғалаба қозонди.

Тадбир якунида Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари "Нуроний" жамғармаси республика Бошқаруви таъсис этган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 413