Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 09:44 Чоп этиш версияси

Журналист кузатуви: Ҳокимнинг бир кунлик фаолияти

Журналист кузатуви: Ҳокимнинг бир кунлик фаолияти Ҳокимларнинг бир куни қандай ўтади? Шинам хонада курсида ястаниб, ҳужжатга кўмилиб кун ўтказадими ёки мажлисма-мажлис юрадими? Юртдаги ислоҳотларга мос фаолият бошлаганми? Ҳокимлик ва халқ орасидаги масофа яқинми? Фуқаролар билан қандай муомилада бўлади? “Ҳокимнинг бир куни” рукни остидаги онлайн репортажларимизни кузатиб боринг.

Бугун Ўзбекистон Mиллий ахборот агентлиги мухбири Анора Содиқова пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимига кун давомида ҳамрохлик қилади.

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров 2017 йилнинг 11 декабрь куни ушбу лавозимга тайинланган. Бу давргача Олмазор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Баҳодир Ғоибназаровнинг мутахассислиги иқтисодчи-ташкилотчи ва юрист. 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Кун давомида журналистимиз ҳокимнинг шахсий ва иш фаолиятига доир маълумотлар билан ҳам таништириб боради.

ЎзА
7 109