Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 14:37 Чоп этиш версияси

Жойларда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги” қандай ўтмоқда?

Мамлакатимизда жорий йил 1 февралдан 1 мартгача “Ёшлар орасида гиёҳванд воситалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги”, деб эълон қилинди.

Термиз давлат университетида шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбир “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” деб номланди.

– Талабаларимиз гиёҳвандликнинг ўта зарарли иллат эканини чуқур англайди, – дейди Термиз давлат университети маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Заҳриддин Тўраев. – Бугун ҳам вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва вилоят наркология диспансери ходимларининг маърузаларини диққат билан тингладик. Талабалар гиёҳвандликнинг клиник-психопатологик хусусиятлари, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланадиган жиноий гуруҳларни аниқлаш, улар фаолиятига чек қўйиш, ОИВ инфекциясининг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш каби мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Ойлик давомида барча факультетларда ушбу мавзуга бағишланган учрашув ва давра суҳбатлари ўтказишни режалаштирганмиз.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
10 160