Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.05.2018 15:25 Чоп этиш версияси

Жиззахдан икки жамоа финалга йўлланма олди

Жиззахдан икки жамоа финалга йўлланма олди Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамкорлигида футбол бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Чарм тўп” мусобақасининг минтақавий учрашувлари бўлиб ўтди.

Жиззах политехника институти стадионида тўрт кун давом этган мусобақаларда Тошкент шаҳри, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ҳар биридан 3 тадан жамоа финалга чиқиш учун баҳслашди.

Уч ёш тоифасидаги ўқувчилардан тузилган жамоалар ўртасида ўтган мусобақаларда мезбонлар муваффақиятли иштирок этди. Натижада финалга бериладиган учта йўлланманинг иккитаси жиззахлик ўқувчиларга насиб этди. Арнасой туманининг 5-6 синфлари, Шароф Рашидов туманининг 7-8 синфлари, Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг 9-10 синфлари ўқувчиларидан иборат жамоалар “Чарм тўп” мусобақасининг пойтахтимизда ўтказиладиган финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

10.JPG

– Ушбу мусобақада ғолиб бўлганимиздан хурсандмиз, – дейди Арнасой туманидаги 8-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Наврўз Мамадуллаев. – Мактабимиз футбол тўгарагида икки йилдан буён шуғулланаётганим боис бугунги мусобақада яхши ўйин кўрсатдим, деб ўйлайман. Финалда ҳам ғолибликни қўлга киритиш учун астойдил курашамиз.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
4 558