Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 16:19 Чоп этиш версияси

Жиззахда Жанубий кореялик шифокорлар билан ўтказилган тиббий кўрикка 2 мингга яқин аҳоли жалб этилди

Мамлакатимиз билан Жанубиий Корея ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик тобора ривожланмоқда. Бу ҳамкорлик тиббиёт соҳасида, айниқса, самарали бўлаётир.

Жорий йил июнь ойида Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази билан Жанубий Кореянинг Чоннам университети миллий шифохонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Илмий техник, ўзаро тажриба алмашишнинг қатор йўналишларини қамраб олган ҳамкорлик доирасида ушбу шифохонанинг 31 нафар малакали мутахассисидан иборат шифокорлар гурухи Жиззахга келди.

Хорижлик шифокорлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаш, профилактика ишлари билан танишди. Вилоятдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда 8 йўналишда беморларни кўрикдан ўтказди. 4 жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

– Жанубий кореялик шифокорлар Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Ёқубов. – Хусусан, вилоят кўптармоқли тиббиёт марказида яратилган шароитлар, марказнинг замонавий ташхис аппаратлари билан таъминлангани тиббий кўрикнинг самарали бўлишида муҳим аҳамият касб этганидан мамнунлигини билдирди. Мамлакатимиз билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам бирдай фойдали эканини қайд этди.

Ҳамкорликдаги тиббий кўрик доирасида маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
4 746






Все о погоде - Pogoda.uz