Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 16:25 Чоп этиш версияси

Жиззахда партия вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, парламент палаталари қўшма мажлисидаги ва мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисобот даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар фаолияти ва ташаббускорлигини ошириш, партия ташкилотлари ҳамда гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилиб, улар фаолияти доимий таҳлил қилиб борилгани таъкидланди.

2016 йилда партиянинг вилоят кенгашидаги депутатлари томонидан тегишли давлат ҳокимияти бошқаруви органларига 38, шу жумладан, фуқаролар мурожаатлари бўйича 16, қонунлар ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича 22 депутатлик сўрови юборилган, ижроси назоратга олинди.

Партиядан сайланган депутатларнинг таклифлари билан доимий комиссияларда 18 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланган. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига битта масала киритилган. Унда ҳоким ва унинг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишлари кенг муҳокама этилди.

– Депутатлик сўрови ва мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш давлат ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг, аҳоли талаб-эҳтиёжларини бажаришнинг энг таъсирчан усулларидандир, – дейди партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари С.Назарқосимов. – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида партиямиздан сайланган депутатлар олдида катта вазифалар турибди. Энди партиямиздан сайланган депутатлар аҳоли ичига кириб боради, уларнинг турмуш шароитини ўрганиб, турли муаммо ва камчиликларни бартараф қилишга ҳисса қўшади.

Пленумда партия вилоят кенгашининг 2017 йилги иш режаси тасдиқланди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
2 451






Все о погоде - Pogoda.uz