Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 12:31 Чоп этиш версияси

Жиззахда маърифат тарғиботчилари учун семинар

Бугунги глобаллашув даврида аҳоли, айниқса, ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, уларда ён-атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини юксалтириш, тинч-осойишта ҳаётимизга, кўп асрлик маънавиятимиз ва миллий қадриятларимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши курашишда маърифий тарғиботнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Жиззахда “Маърифат тарғиботчилари” жамиятини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини доимий асосда йўлга қўйиш масалаларига бағишлаб ўтказилган семинарда бу алоҳида таъкидланди.

Жиззах вилоятидаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган жамоатчи тарғиботчилар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари Ш.Тўраев. – Маънавий тарғибот ишлари самарадорлиги тарғиботчиларнинг билим ва малакасига, дунёқараши ва одамлар билан ишлаш маҳоратига бевосита боғлиқ. Президентимизнинг қарорида кенг жамоатчилик, олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлилардан иборат “Маърифат тарғиботчилари" жамиятини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини доимий асосда йўлга қўйиш белгилангани соҳада туб бурилиш ясади. Вилоятда бу йўналишда самарали хизмат қилишга билим ва малакаси етарли бўлган салоҳиятли тарғиботчилар бор. Аммо, бу мавжуд кадрлар захираси етарли дегани эмас. Шунинг учун тарғиботчиларни танлаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳам тизимли, доимий йўлга қўйиш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидандир.

Тадбирда "Маърифат тарғиботчилари" жамиятига аъзо бўлиш ва тарғибот фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган олимлар, мутахассислар, зиёлилар рўйхати шакллантирилди. Жамият аъзолари учун Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари томонидан мастер-класс дарслари ўтказилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
1 753






Все о погоде - Pogoda.uz