Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 17:57 Чоп этиш версияси

Жиззахда байрам шукуҳи

Жиззах вилояти шаҳар ва қишлоқларида ҳам энг улуғ, энг азиз айём –мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида турли маданий, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Янгиобод туманидаги 19-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган шундай тадбирда мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида ушбу қутлуғ айёмга кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Л.Турсунов, шоир А.Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Т.Ҳожиев, кинорежиссёр И.Расулов ва бошқалар мустақилликнинг мазмун-моҳияти, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр билдирар экан, миллий истиқлол халқимизга ўз тақдирини ўзи белгилаш, жаҳон ҳамжамиятида тенглар ичра тенг бўлиш, тараққиёт йўлини ўзи танлаш имкониятини берган улуғ неъмат эканини алоҳида таъкидлади.

Тадбир доирасида “Китоб менинг энг яқин дўстим” мавзусида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди. Унда Президентимиз раҳнамолигида китобхонликни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларда мутолаа маданиятини юксалтириш, ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш ва меҳнат шароити яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор, маънавий ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва бугунги адабий жараён ҳақида самимий фикрлар билдирилди.

Иштирокчиларга “Ўзбекистонда маънавий-маърифий сиёсатнинг тадрижий ривожланиши”, “Маънавият тарғиботчиси”, “Миллий ғоя – бизнинг ғоя”, “Она ва бола соғлом бўлса” каби мавзулардаги китоблар, рисолалар, маъруза матнлари ва турли тарғибот материаллари тарқатилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
3 082






Все о погоде - Pogoda.uz