ЎзА Ўзбек

30.01.2019 18:10 Чоп этиш версияси

Жиззахда жорий йилда метрологик хизмат кўрсатиш янги босқичга кўтарилади

Жиззахда жорий йилда метрологик хизмат кўрсатиш янги босқичга кўтарилади

Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида хизматлар сифатини ошириш борасида муайян саъй-ҳаракатлар амалга оширмоқда.

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби “Ўзстандарт” агентлиги тизими соҳасида яъни, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишларида ҳам янгиланиш ва ривожланиш кузатилмоқда. Бу борада қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар соҳа ривожига хизмат қилаётир. 

Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган метрологик хизматлар сифатини ошириш борасида муайян саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Жумладан, марказнинг метрология бўлимида фойдаланиб келинаётган ўлчов воситаларининг кўпчилиги маънан эскиргани сабабли, марказнинг намунали ўлчов воситалари базасини такомиллаштириш ва замон талабига жавоб берадиган намунали ўлчаш воситалари харид қилиш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. 

photo5348252990089308574.jpg

Ушбу дастурга асосан марказимиз томонидан сифатли метрологик хизмат кўрсатишда замон талабига жавоб берадиган, ҳар томонлама фойдаланиш учун қулай бўлган Россия, Германия давлатларида ишлаб чиқарилган намунали светофильтрлар тўплами харид қилинди. Бу орқали бўлимнинг аккредитация доираси кенгайиб, тиббиётда ташхис қўйишда фойдаланиладиган ЭКГ, ЭЭГ, ЭМГ, РГ турдаги ҳамда биохимик анализаторларини қиёслаш ўзлаштирилди. Бундан ташқари Дания давлатида ишлаб чиқарилган намунали ўлчаш ускунаси харид қилиниб, метрология бўлимининг ток трансформаторларини қиёслаш бўйича аккредитация доираси кенгайтирилди. 2018 йил давомида қиёслаш лабораториясига замонавий газ ҳисоблагичларни қиёслаш ускунаси ва юқори аниқликдаги +33 0С дан +700 0С гача ўлчаш кўламли ҳарорат калибратори харид қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида вилоятда фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасаларидаги ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги кўплаб ўлчаш воситаларини марказда қиёслаш кўригидан ўтказиш йўлга қўйилди.

Марказ томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида маиший газ, сув, электр ҳисоблагичларни қиёслаш ишларини амалга ошириш учун марказдан узоқ туманларда яшовчи аҳолига, яъни Мирзачўл тумани ҳамда Пахтакор туманларида манзилли дастурга асосан газ ҳисоблаш ускуналарини қиёслаш шохобчалари ташкил этилди. 

Бундан ташқари, марказ қошида газ, электр ва сув ҳисоблагичларни таъмирлашга ихтисослашган “Standart lyuks servis” маъсулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, аҳолига барча қулайликлар яратилмоқда.

Жорий йилда ҳам ҳудудда метрологик хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш ва сифатли хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради. 

Ғулом Маннонқулов,
Жиззах синов ва сертификатлаштириш
маркази давлат корхонаси метрология 
бўлими бошлиғи​​

ЎзА
2 474