Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 15:52 Чоп этиш версияси

Жиззах политехника институтида "Ҳаракатлар стратегияси" хонаси иш бошлади

"Тараққиёт стратегияси" марказининг Жиззах вилоятидаги бўлими – "Ҳаракатлар стратегияси" хонаси амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, аҳамияти ва самараларини муҳокама қилиш, давлат идоралари ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлаш, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда ўзига хос замонавий медиа майдон вазифасини ўтайди.

Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз давлат бошқаруви тарихида янги босқични бошлаб берди. Мазкур ҳужжатда ҳаётий ислоҳотлар ва уларни амалга ошириш механизмлари, мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун, жадал ривожлантириш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштириш йўллари белгилаб берилган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 февралдаги Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирларга оид фармойиши асосида Тошкент шаҳрида "Тараққиёт стратегияси" маркази фаолият олиб бормоқда. Марказ Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни амалга ошириш, фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ва олимларни мамлакатимизни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этишга қаратилган ишларни бажармоқда.

Жиззахда мазкур марказ хонаси очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

"Ҳаракатлар стратегияси" хонаси учун ажратилган зал сиёсий-ўқув адабиётлари, ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Бу ерда Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, янги қонун ва қонуности ҳужжатлари, мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнлар муҳокамалари, брифинг, ток-шоу, баҳс-мунозаралар, интервью ва матбуот анжуманлари ташкил қилиш учун барча қулайлик яратилган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори А.Бурҳонов ва бошқалар ушбу хона Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширадиган ишлар ҳақида сўз юритди. Унинг асосий вазифаси – “Тараққиёт стратегияси” марказининг ҳудуддаги бўлими сифатида Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосидаги давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш, улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этишдан иборат эканига эътибор қаратилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими У. Узоқов сўзга чиқди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
2 881






Все о погоде - Pogoda.uz