Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 18:40 Чоп этиш версияси

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар камайгани қайд этилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар ҳафта пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юксак самаралар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ўтказилаётган кенг кўламли тарғибот тадбирларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда.

Нукус политехника касб-ҳунар коллежида ўтказилган шундай тадбирда ўқувчи-ёшлар билан бирга, ота-оналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини назорат қилиш бўйича ўтказилган текширувлар натижалари таҳлил этилди.

– Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишлари натижасида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари камайишига эришилмоқда, – дейди Нукус шаҳар ички ишлар бўлими нозири Қутлимурат Есемуратов. – Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва содир этилган жиноятнинг оғир оқибатлари ёшларга кенг тушунтирилаётгани уларни мулоҳаза юритишга ундамоқда. Кўнгилочар жойларда, кафе-ресторанларда, интернет-кафеларда ўтказилаётган тунги рейдлар, шунингдек, ота-оналар ва педагоглар билан ўқувчилар давомати қаттиқ назоратга олинаётгани яхши самара бермоқда.

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган бундай тадбирлар ички ишлар идоралари ходимлари томонидан маҳаллаларда, ўқув масканларида мунтазам ўтказилаётир.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
3 838






Все о погоде - Pogoda.uz