Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 10:21 Чоп этиш версияси

Жанговарликни такомиллаштириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг ҳарбий санъат кафедраси томонидан “Замонавий босқичда эпчиллик санъати ва тактикасини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда махсус операциялар ва мудофаа жангини юритиш асослари, шаҳар шароитида жанг қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий ҳарбий низолар жараёнида артиллерия, учувчисиз парвоз аппаратлари ва жангари роботлардан фойдаланиш каби кенг қамровли мавзулар юзасидан маърузалар тингланди.

Тадбир иштирокчилари Сурия, Ироқ ва сайёрамизнинг бошқа “оловли нуқталари”да юз бераётган жанговар ҳаракатларни таҳлил қилди. Бу ўринда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида келтирилган сўзлар ёдга олинди:

“Айни вақтда халқаро терроризм ва экстремизм хавфининг тобора ортиб бораётгани, дунёнинг айрим минтақаларида қуролли тўқнашувлар давом этаётгани, таҳликали вазият сақланиб қолаётгани Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига таҳдид солмасдан қолмайди, албатта. Буларнинг барчаси олдимизда пайдо бўлаётган таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга доимо тайёр бўлишни талаб этади”.

Аблай Камолов, ЎзА
7 583