Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 18:12 Чоп этиш версияси

Жамоатчилик назорати – ижобий натижа кафолати

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб, халқ билан мулоқот самарадорлигини янада ошириш мақсадида Президент, давлат бошқаруви органларининг Виртуал қабулхоналари, Халқ қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилгани аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқчиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Навоийда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни” мавзуcидаги семинар-тренингда бу алоҳида таъкидланди.

– Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрнини янада мустаҳкамлаш, журналистларнинг ушбу масалаларни ёритишга оид билим ва тажрибасини ошириш муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди гуруҳ раҳбари Л.Сувонов. – Бугунгидек амалий машғулотларда соҳа ходимларининг мавзуга ёндашуви, жамоатчилик фикрини кенг ўрганиши, таҳлилий ва танқидий фикрларни қўллай олиш маҳорати янада оширилади.

Семинарда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги вазифалари хусусида фикр алмашилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
2 563






Все о погоде - Pogoda.uz