Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 18:37 Чоп этиш версияси

Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши

Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг катта бойлигидир. Бу улуғ неъматнинг барқарорлиги ва бардавомлиги жамоатчиликнинг, ҳар бир юртдошимизнинг фаоллиги ва фидойилигига боғлиқ. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши миллий армиямиз ва аҳоли ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Ватан ҳимоячиларининг маънавиятини бойитиш ва жанговар шайликларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жамоатчилик кенгашининг жорий йил биринчи чораги якунларига бағишланган йиғилишида бу ҳақда сўз юритилди.

Жамоатчилик кенгаши раиси И.Мирзаалиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф.Дадахўжаев, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий армиямизни ислоҳ этиш ва унинг мудофаа қудратини, жанговар салоҳиятини юксалтириш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ҳарбий хизматчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 24 октябрдаги қарори билан ташкил этилган Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши миллий армиямиз ва аҳоли ўртасидаги алоқаларни мувофиқлаштириш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Мудофаа вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасини ривожлантиришга фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини жалб этиш, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача бўлган ёшларда юксак маънавий фазилатларни шакллантириш, давлатимиз томонидан Ватан ҳимоячиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси йўлида олиб борилаётган ишларни аҳоли ўртасида кенг тушунтириш, ҳарбий хизмат нуфузини янада ошириш каби устувор мақсадларга хизмат қилаётир.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича кўпгина ютуқларга эришаётганини қайд этаркан, вилоят ҳокимликлари таркибида ушбу кенгаш минтақавий бўлинмалари тузилиши унинг имкониятларини янада кенгайтиришини таъкидлаган эди.

Олиб борилаётган ишларни янада кенгроқ ҳар бир бўлинма ва шахсий таркиб орасида ташкил этиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия ишларига мамлакатимиз фуқаролари, жамоат ташкилотлари ва уюшмаларини янада кенгроқ жалб этиш, ёшлар, айниқса, чақирувга қадар ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоят ҳокимликлари таркибида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмаларини тузиш ҳақида аниқ вазифалар белгиланган. Шу боис мазкур бўлинмаларнинг иши ҳарбий округлар қўмондонлиги билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Йиғилишда ҳисобот даврида Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, ўтказилган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда бошқа тарғибот-ташвиқот ишлари сарҳисоб қилиниб, йўналишлар бўйича комиссия раисларининг ахборотлари тингланди, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Нурилло Насриев, ЎзА
2 733






Все о погоде - Pogoda.uz