Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2017 17:52 Чоп этиш версияси

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Жамоатчилик кенгаши раиси И.Мирзаалиев, мудофаа вазири ўринбосари М.Солиев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий армиямизни ислоҳ этиш ва унинг мудофаа қудратини, жанговар салоҳиятини юксалтириш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ҳарбий хизматчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 24 октябрдаги қарори билан ташкил этилган Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши миллий армиямиз ва аҳоли ўртасидаги алоқаларни мувофиқлаштириш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Мудофаа вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасини ривожлантиришга фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини жалб этиш, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача бўлган ёшларда юксак маънавий фазилатларни шакллантириш, давлатимиз томонидан Ватан ҳимоячиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси йўлида олиб борилаётган ишларни аҳоли ўртасида кенг тушунтириш, ҳарбий хизмат нуфузини янада ошириш каби устувор мақсадларга хизмат қилаётир.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўлланган байрам табригида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Президентимиз Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича кўпгина ютуқларга эришаётганини қайд этаркан, вилоят ҳокимликлари таркибида ушбу кенгаш минтақавий бўлинмалари тузилиши унинг имкониятларини янада кенгайтиришини таъкидлади. Мазкур бўлинмаларнинг иши ҳарбий округлар қўмондонлиги билан яқин ҳамкорликда ташкил этилади.

Тадбирда Жамоатчилик кенгашининг жорий йилги иш режаси тасдиқланди.

Дилшод Каримов, ЎзА
4 290






Все о погоде - Pogoda.uz