Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 20:18 Чоп этиш версияси

Жамиятда ёшлар фаоллиги ошмоқда

Тошкент политехника касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ташаббуси билан “Муаммоларни ҳал этишда менинг иштироким” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ҳам ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан, ёшларнинг маънавий камолоти, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ёшлар бандлиги йўналишида бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Ёшларга оид давлат сиёсатини ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва уларнинг муаммоларини самарали ҳал этишда партия томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда партиянинг “Ёш сиёсатчилар” клуби фаолларининг маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига масалалар тайёрлашда ёшлар иштирокини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни ўрганиш, депутатликка ёш номзодлар рўйхатини шакллантириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига партия ва депутатлар томонидан ўқув формалари, шаҳар жамоат транспортидан фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари, ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 411






Все о погоде - Pogoda.uz