Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 16:53 Чоп этиш версияси

“Жалолиддин Мангуберди” жамоаси ғолиб

Фарғонада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Шунқорлар” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 19 жамоа бир неча спорт тури бўйича жисмоний тайёргарлигини намойиш этди, ҳарбий соҳага оид билим ва кўникмасини синовдан ўтказди.

Мусобақанинг очилишига бағишланган тадбирда анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий хизматга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– Коллежимизда замонавий таълим олишимиз, касб-ҳунар сирларини эгаллашимиз ва жисмоний чиниқишимиз учун барча шароит яратилган, – дейди Фарғона тиббиёт коллежининг “Ибн Сино” жамоаси аъзоси Жаҳонгир Толипов. – Тенгдошларимиз билан ҳарбий соҳага ҳам қизиқамиз. Шаҳримиздаги ҳарбий қисмлар билан яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бугун ғолиб бўлмаган бўлсак-да, ўзимиз учун кўп нарсани ўргандик.

Фарғона туманидаги компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
4 415






Все о погоде - Pogoda.uz