Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2017 16:12 Чоп этиш версияси

"Жалолиддин Мангуберди авлодлари" ғолиб

"Жалолиддин Мангуберди авлодлари" ғолиб Урганчда “Ёш чегарачилар” мусобақасининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Мусобақада ёш чегарачилар чаққонлик ва зукколикни талаб этувчи 12 шарт бўйича ўзларининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимини, жисмоний ва маънавий салоҳиятини намойиш этди.

– Ватан ҳимоячиси бўлиш юксак шараф ва улкан масъулиятдир, – дейди Гурлан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Жалолиддин издошлари” жамоаси аъзоси В.Қутимов. – Мусобақада иштирок этган тенгдошларим қатори мен ҳам ҳарбий билим юртига ўқишга кириш учун пухта тайёргарлик кўрмоқдаман. Бундай мусобақалар бизнинг бу борадаги орзуларимиз ушалишида муҳим аҳамият касб этади.

Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Гурлан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Жалолиддин издошлари”, Боғот маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Посбон” жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлди.

Аҳмаджон Шокиров, Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
5 104






Все о погоде - Pogoda.uz