Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 09:54 Чоп этиш версияси

Жаҳон ҳамжамиятини бирлаштиришга доир муҳим ғоялар

Жаҳон ҳамжамиятини бирлаштиришга доир муҳим ғоялар
Жорий йилнинг 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда барча даражадаги давлат ва нодавлат ташкилотларининг ёшлар йўналиши бўйича қилаётган ишлари давлатимиз раҳбари томонидан танқидий таҳлил қилиб берилди.

Бугунги кунда ёшлар масаласи мамлакат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида давлатимиз эътиборида бўлиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан яна бир муҳим ҳужжат, яъни “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Фармон билан, 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилиши ҳамда дастурдаги тадбирларни молиялаштириш мақсадида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасини, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Мазкур жамғарма маблағларидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш, Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш, ёшларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш каби вазифалар молиялаштирилади. Бундан ташқари, масъул раҳбарлар ва мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари ташкил этилиши ҳам белгиланган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам давлатимиз раҳбари ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда ёшларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан суҳбатларда уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечими бўйича амалий ёрдам бериш, чет элга ноқонуний чиқиб кетаётган, жиноят йўлига, ёт ғоялар таъсирига билиб билмай қўшилиб қолиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни янада кучайтирмоқда.

Халқаро майдонда ёшлар масаласи бўйича бир қатор ташаббуслар илгари суриб келинмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида “Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади”, деган фикрларидан келиб чиқиб, одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш, ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён этишлари учун зарур шароитлар яратиш лозимлиги ҳамда БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилган эдилар.

Мазкур ташаббусларнинг БМТ Бош ассамблеясининг юксак минбаридан билдирилгани бу борада жаҳон ҳамжамиятини бирлаштиришга доир ушбу ғояларнинг шу қадар муҳимлигидан далолатдир.

Ҳамдам Ниёзов, 
ЎзМТДП Марказий кенгаши ижроия 
Қўмитаси девони Ёшлар ишлари 
бўлими бошлиғи

5 162