Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2018 09:07 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик ёнғин ўчирувчилар халқаро мусобақада ғолиблар сафида бўлди

Ўзбекистонлик ёнғин ўчирувчилар халқаро мусобақада ғолиблар сафида бўлди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. 

Унда Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Туркия, Ўзбекистон Республикаларининг вакиллари ва терма жамоалари иштирок этди.

Мусобақа ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси ҳамда ёнғин ўчириш мотопомпасидан жанговар ёйилиш турлари бўйича ўтказилди.

2(57).jpg

Мазкур турларнинг ҳар бири бўйича юртдошларимиз учинчи ўринларни эгаллади.

Шунингдек, ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида 3 нафар ҳамда 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида 6 нафар терма жамоамиз спортчилари «Спорт устаси» меъёрларини бажарди. 

647f9a5b0f6d0e701bc2bd1fffd8e10c_L.jpg

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Белорусь, иккинчи ўринни Қозоғистон ҳамда учинчи ўринни Ўзбекистон Республикаларининг терма жамоалари қўлга киритди.

48088-6-v_almaty_proshli_sorev_ru.jpg

Мусобақа натижалари бўйича ғолиб ва совриндор жамоалар ва спортчилар медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳамюртларимиз 21та бронза медали ҳамда 3 та кубок билан мукофотланди.

1(45).jpg

Муаттар Рўзибоева ЎзА
2 487