ЎзА Ўзбек

16.05.2019 10:13 Чоп этиш версияси

Ўзбекистондаги энг кекса банк қайси эканини биласизми?

Ўзбекистондаги энг кекса банк қайси эканини биласизми?

Ҳар қандай давлат иқтисодий ривожида банкларнинг иштироки юқори бўлади. Хусусан, узоқни кўзлаган режалар асосида тузилган ишлар эса жамият келажагига асқатади. Мана шундай лойиҳалар асосида тузилган дунё банклари ичида энг кекса банк қайси эканини биласизми? 

Бу – Италиянинг "Monte dei Paschi di Siena" банки. У Сиэнна шаҳрида 1472 йилда очилган. Мазкур банк ҳозирда 572 ёшда. 

Ҳозирда юртимизда ҳам кўплаб банклар фаолият юритмоқда. Сизнинг-ча, улар орасида энг кекса банк қайси деб ҳисоблайсиз? Бу албатта Халқ банки. Унинг ташкил этилганига бу йил 144 йил тўлди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА
4 330