Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.06.2018 11:03 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассислар тайёрланади

Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассислар тайёрланади
Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлиги оширилмоқда.

Президентнинг 2018 йил 20 июнда “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу жиҳатлар назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ:

  • ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлиги оширилади, Мурувват ва Саховат интернат уйлари тизими янада ривожлантирилади;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича имкониятлари кенгайтирилади;
  • ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифати яхшиланади ва уларнинг турлари кенгайтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бир ой муддатда 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳудудий комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассисларни тайёрланади.

Молия вазирлигига тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва таъмирлашни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда мазкур соҳада ортиқча тартиб-таомилларни чиқариб ташлаш, ишларнинг шаффофлигини таъминлаш ва сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни киритиш вазифаси юклатилди.

ЎзА
4 241