Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 12:54 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири

Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири 2018 йил 20 октябрда Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади.

Давлат дастурига асосан режалаштирилаётган мазкур тадбир корхона, муассаса ва ташкилотларда ўтказилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Таъкидланишича, оммавий диктант тадбирини ўтказишдан мақсад саводхонликни ошириш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлигимиз ҳисобланган ўзбек тилининг ролини кучайтиришдир.

Ўз саводхонлик даражасини аниқламоқчи бўлган юртдошларимиз мазкур тадбирга ихтиёрий равишда қатнашиши мумкин.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
18 897