ЎзА Ўзбек

13.08.2018 11:26 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони қанча?

Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони қанча?

Оилавий корхоналарнинг иқтисодиётдаги улуши йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони 2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, 14514 тани ташкил этмоқда. Улардан 13911 таси ёки 95,8 фоизи фаолият юритади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат рўйхатидан ўтганларнинг ҳамда фаолият кўрсатаётганларнинг умумий сони ўртача 26,0 фоизга ошганини таъкидлаш лозим.

Оилавий корхоналар сонининг ўсиш динамикаси, бирликда

photo5443046161012336819.jpg

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида қаралганда, оилавий корхоналарнинг 37,1 фоиз ёки 5162 таси саноат, 21,5 фоиз ёки 2994 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 16,5 фоиз ёки 2297 таси савдо, 11,3 фоиз ёки 1572 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 1,3 фоиз ёки 175 таси қурилиш, 1,1 фоиз ёки 153 таси ахборот ва алоқа, 1,1 фоиз ёки 151 таси ташиш ва сақлаш, 1,0 фоиз ёки 142 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 9,1 фоиз ёки 1265 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

ЎзА
5 717