Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 18:35 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда инновацион ёрдамчи репродуктив технологияларни жорий этиш истиқболлари ва усуллари

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Адлия, Молия вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ҳамда Германия, Украина ва Қозоғистондан келган экспертлар иштирокида «Ўзбекистонда инновацион ёрдамчи репродуктив технологияларни жорий этиш истиқболлари ва усуллари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова, «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Н.Умаров, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Д.Нажмиддинова ва бошқалар оналик ва болаликни ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилиш, оилалар фаровонлигини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан эканини таъкидлади.

Тадбирда оилалар фаровонлигини таъминловчи асосий омиллардан бири – аёллар репродуктив саломатлиги, дунёда жуда катта ижтимоий-психологик муаммоларни туғдираётган бепуштлик ва уни келтириб чиқараётган омиллар, сабаблар, олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида сўз борди.

Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, дунёда 13-15 фоиз репродуктив ёшдаги жуфтликлар ўртасида бепуштлик тарқалган бўлиб, бу ижтимоий ва психологик ноқулайликларга, оилавий ажралишлар сонининг ортиб боришига олиб келмоқда.

Давра суҳбатида репродуктив саломатлик борасида глобал тенденциялар ва технологиялар ҳақида фикр алмашилди. Ёрдамчи репродуктив технологияларни татбиқ этишнинг йўлларига бағишланган маърузалар тингланди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 420






Все о погоде - Pogoda.uz