Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 18:23 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда фотоэлектр қуёш энергияси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда фотоэлектр қуёш энергияси ишлаб чиқарилади
“SkyPower Global” хорижий компанияси юртимизда умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилингани ҳақида Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қарорга кўра, “SkyPower Global” хорижий компанияси юртимизда умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

Шунга кўра, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларига ушбу лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш вазифаси топширилди.

ЎзА
7 739